Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин муносабатлари

3 хафта аввал | Savlat | 980
Ассалому алайкум! Оиладаги хотин намоз ўқийди, эр эса ўқимайди. Эр хотинини ётоққа чақирганда, хотини минг хил боҳоналар билан (охиргиси унинг намоз ўқимаслигини юзига солиб) кемаслиги ва алоҳида хонада ётиши қанчалик тўғри? Умуман шунақа ишлар ёқмаслиги ва фақат шу ишлар учун бошқа хотин олишини талаб қилиши, ва эрига итоат қилмасликнинг оқибатларини гуноҳларини жуда яхши билиб, уни инкор қилиши қанчалик тўғри? Худди эри намоз ўқимаса, итоатсизлик гуноҳи унга таъсир қилмайди. Бенамоз эр чақирганда кемаслик худди ислом дини айтилгандек, кечаси билан фаришталар лаънатланиши, намози қабул бўлмаслиги бўладими ёки бенамоз эрларга итоат қилмаслик мумкинми? Эри ётоққа чақирганда, хотиннинг хоҳиши билан бўлишини талаб қилиши яъни бугун эмас эртага эртага эмас кейин дейиши қанчалик тўғри? Оқибатлари: эрининг бошқа хотин олишга қурби етмаслиги ва зинога қўл уриши, оиланинг барбод бўлиши хавфи.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бундан кўра намоз ўқиши осон. Хотинни ҳам тўғри тушуниш керак. Унинг виждони қийналадиган ишларида ёрдам бериш керак. сигарет чекмайдиган, вино ичмайдиган, тишини доимий ювиб юрадиган инсон олдида бу ишларни қилиш албатта унга озор беради. Бу озорланиш унинг тарафидан беихтиёр содир бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat