Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эгасига билдирмай олиб қўйилган пулни қайтариш

18:47 / 24.04.2018 | Абдурахмон | 1102
Ассалому алайкум! Ҳурматли ахли илмлар, Аллоҳ таоло бу қилаётган эзгу ишларингизда куч қувват ақл идрок берсин. Мен билиб туриб гунох ишга қўл урганман, яъни бир акамизни 350 ёки 400 минг атрофида пулини ўзига билдирмай олиб, ўз эхтиёжим учун ишлатган эдим. Ўша олган кунимдан бошлаб то хозиргача афсусдаман ва хар куни тавба қилиб келаябман. Мен хозирги вақтда шароитим бор, ўзига пулни бермасдан ўша инсон номидан эҳсон қилсам бўладими? Ўзига қайтарсам мен ҳақимда ёмон гумонга бориб қолиши аниқ, кейинчалик ўртамиздаги алоқаларни узилишига олиб келмасин деб шу йўлни танласам бўладими? Аллоҳ таолога ваъда берганман шу мени биринчи ва охирги харом луқмам бўлади деб. Олдиндан раҳмат, илтимос жавобни телеграмдаги канал орқали қўйсангизлар, зеро мени холатимдаги инсонлар хам бу ишни ечимини топишса.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Совға сифатидами, бирор ишидан миннатдорчилик сифатидами қандай йўл билан бўлса ҳам ўзига қайтаринг. Уриб қолганингизни айтишингиз шарт эмас. Аслида инсон тарафидан содир бўладиган хато ва камчиликлар Аллоҳ таолонинг раҳматига ҳам сабабчи бўлиб қолади. Бунинг учун эса тавба қилиш керак. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 222-оятида 

 إِنَّ اللّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ۝ 

“Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», – деб айт” деб марҳамат қилган. Ушбу оятнинг хулосаси гуноҳ қилиб, гуноҳида давом этмай, надомат қилиб ва тавба қилган киши Аллоҳ таолонинг наздида мақоми кўтарилади. Тавба қилувчи ҳабибуллоҳга айланади. Яъни Аллоҳнинг энг суюкли бандалари қаторига қўшилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бир қўшиқчини олдидан ўтиб қолдилар ва унинг овозини эшитиб “Қани энди шу овоз билан қуръон ўқиса эди” дедилар. Аллоҳ таоло бу сўзни унинг қулоғига етказди. Шу заҳоти қўшиқ айтишни тўхтатиб “Бу ким” деди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дейишди. Шунда ўша қўшиқчи асбобини синдириб, чопиб бориб оёғига ёпишди ва тавба қилганини айтиб йиғлади. Одамлар “Нега йиғлаяпсиз” дейишган эди, “Ат тааибу ҳабибуллоҳ” яъни тавба қилувчи Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси бўлади. Уни Аллоҳ таоло яхши кўрганда мен яхши кўрмайми, у йиғлаганда мен йиғламайми” дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat