Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гипсда тахорат ва ғусл

15:07 / 26.04.2018 | Нодира | 914
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, менинг бир оёғим синиб хозир гипсда. Бир амаллаб оёғимни кўтариб ғусл қилдим, лекин гипсни устидан масх тортмасдан намозларимни ўқийверибман. Шу намозлар ўтадими ёки бошқатдан ўқийми? Иккинчи саволим динда ўзини қийнаш йўқ бўлгани сабабли намозларимни тошда таяммум қилиб ўқияпман. Шу жоизми ёки тахорат қилиб оёғимга масх тортишим керакми? Бир оёғимда гипс, иккинчисини хам ювиш қийин мен учун бир оёқда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бошқаттан ўқиб олинг. Таҳорат олиб оёғингизга масҳ тортишингиз шарт. Чунки масҳ тортиладиган аъзолардан кўра ювиладиган аъзо кўпроқ бўлса ювиш фарз. Валлоҳу аълам!  

Қуйидаги линкларда берилган жавобларни ўқинг
http://savollar.islom.uz/search?words=%D0%B3%D0%B8%D0%BF%D1%81+&page=1

Топ рейтинг www.uz Openstat