Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаъбон ойида тутиладиган рўза

14:57 / 26.04.2018 | Рустам Шорахимов | 963
Ассалому алайкум! Устозлар, Шаъбон ойида рўза тутмоқчи эдим, лекин бир нарсани аниқлаштириб берсангизлар. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари хамда шу пайтларда ўқиладиган дуоларни.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Дунё бўйича бир неча тақвимлар бор, баъзилари қуёш ердан 19 гарадус пастдалиги, баъзилари 18 градус, баъзилар 15, баъзилари 12 градусдан пастдалигида саҳарлик вақти тугайди деб белгилашади. Саудияликлар 19 гардус пастдалигида саҳар вақти тугайди дейди. Ҳанафий уламолари эса 18 градус пастдалигида саҳарлик вақти тугайди дейишади. Шунинг учун ҳанафий мазҳабига амал қилиб 18 градус деб олинган тақвимлардан фойдаланинг. Абу Райҳон Беруний ҳамда юртимиз фалаккиёт илми олимлари ҳам шуни тасдиқлашган. Рўзанинг дуоларини қуйидаги линклардан ўрганиб оласиз. Рамазон рўзаси деган сўзнинг ўрнига нафл рўзасига деб айтасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat