Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон бўлмаган одамнинг дуоси ижобатми?

16:29 / 26.04.2018 | Ilyosjon | 3124
Ассалому алайкум! Мен рус миллатига мансуб, дини християн бўлган ёши катта кампир билан яшайман. У мени хар куни дуо қилади ва шу билан бирга Худога тўғридан-тўғри мурожат қилиб бўлмайди Исо алайхиссалом орқали мурожат қилиш керак дейди. Мени дуо қилиши ва мени ушбу кампир билан яшашим тўғрими. Ғайри динни дуолари ижобат бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бирга яшаш, унга яхшилик қилиш, гўзал муомалада бўлиш билан бўлса мумкин. Аллоҳ таоло “Ғофир” сурасида уларнинг дуоси ҳақида марҳамат қилади: 

 وَمَا دُعَاء الْكَافِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَالٍ۝ 

50.  « Кофирларнинг дуоси залолатдан бошқа нарса эмас». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat