Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандоқ намозга кирсам бўлади

17:54 / 27.04.2018 | Sirojiddin | 1068
Ассалому алайкум! Ман 5-6 синф пайтимда номоз ўқирдим. У пайт кўп нарсаларни билмасдим. Кейин ташалаб қўйгандим. Ҳозир 24даман, хозир қандоқ бошлашни билмай турбман. Ҳозир қандоқ тавба қилиб номозни бошласам бўлади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Иккиланмасдан ғуслни қилинг ва тўғри масжидга боринг. У ердагилар нима қилса ўшани қилаверинг. Тўлиқ ўргангунингизча билганингиздек ўқийверинг. Яхши амалларга интилиш фикри хусусан намоз ўқиш фикри Аллоҳ таоло тарафидан сизга юборилган меҳмон ҳисобланади. Уни ҳурматини жойига қўйинг, тезда амалга оширишга киришинг. Акс ҳолда меҳмон иззатимни жойига қўймади деб қайтиб келмай қўяди. Бориб-бориб гўрковдан бошқаларни “Қабристонда мени нима ишим бор, мен нима қиламан у ерда” дейдиган даражага етиб қолади. Бу ҳолатга тушиб қолишдан Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
https://islom.uz/view/-31 

Топ рейтинг www.uz Openstat