Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен сотишга ойна олган эдим. Бошидан озроқ пул бериб қолгани маълум муддатга қарзга эди. Ўша пуллар йиғилишга озроқ қолган вақтда рўзғоримга ва эҳтиёжимга малум қисмини ишлатиб қўйдим ва улар телефон қилганда муддатни узайтирдим. Пуллар тулиқ таёр эмас деб бер неча бор муддатни узайтирдим, муддат келганда ҳам пуллар таёр эмасди. Улар телефон қилмади мен ҳам қилмадим кунлар ўтиб телефон қилдим ва пулларни берадиган бўлдим. Ўша мен қарзга ойна олиб ўша пуллардан рўзғоримга ишлатганим мен учун ҳалолми ёки эгасидан розилигини олайми?
2). Мен яна танишларимдан 18 миллён сўмлик ойна қарзга олдим. Улар ҳар 2 миллиён бўлганда пулини жўнатасиз деди. Мен рози бўлдим, шундай келишувимиз жойизми? Биз муддат белгиламадик
3). Шу савдо пулларим 2миллён бўлгунча рўзғоримга ёки эҳтиёжимга ишлатсам жоизми?