Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд ҳаққи

12:27 / 28 апрель | Amina | 652
Ассаламу алайкум! Аллоҳ, Ислом йўлида қилаётган барча хайрли ишларингларни хусни қабул айласин. Менинг бир дугонам Ҳазратимизга қарши бўлган бир инсонда Қуръон ёдлаяпдилар. Ўзлари Хазратимизга жуда муҳаббатли, китобларини севиб мутолаъа қиладилар. Устозлари буни биладилар ва ҳар дарс олганларида ортидан Хазратимизни шаънига ҳеч тўғри келмас сўзларни айтарканлар. Дугонам бўлса ўша пайт “Аллоҳим қалбимдаги муҳаббатимга Ўзинг гувоҳсан, бу ерга Қуръон ёдлаш учунгина келаман” деб қалбидан ўткизиб турарканлар. Ўзлари ҳеч қандай оқимга мансуб эмас экан. Чунки устозларининг куёвлари илгари вилоят қозилик лавозимида хизмат қилганлар. Мен дугонамга у ерга борма десам, бошқа Қуръон ёдлатадиган устозим йўқ. Мен шуниси учун ҳаммасига чидаб юраман дедилар. Илтимос, уларга бу ишлари нотўғри эканлигини тушунтиришимга илмий асослар билан ёрдам беринглар. Мен, йўллаган жавобингларни уларга кўрсатаман. Аллоҳ сиз-у биздан рози бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб беринг. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинг¬лар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки иш¬ни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда.
Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat