Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизбола намоз ўқисаю лекин авратни очиб юрса

11:30 / 30.04.2018 | Iqbol | 4198
Ассалому алайкум! Агар саволим ноўрин бўлса узр, мени бир қизбола танишим бор, 5 махал намоз ўқийди, хар йили рўзани хам тутади лекин бундай қилиш яхши эмас дейишимга қарамасдан аврати(тизза ва ёки елка)ни очиб юради. Хозирги кунда бунга ўхшаш қизлар кўп бўлса керак, шунинг учун бундай қизларга қандай қилиб тушинтириш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Уларнинг иккиси ҳам бошқа-бошқа фарзлар. Бирини қилган бошқасини қилмаса фойдаси йўқ дейиш ҳам нотўғри. Бир фарзни адо қилмагани учун қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бирини адо қилгани учун ўшанинг савобини олаверади. Авратини беркитмаса Аллоҳ таоло “Нур” сурасидаги буйруғига хилоф қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat