Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

талоқ ҳақида

00:00 / 29.03.2007 | eski savollar | 7793
Ассалому-алайкум мухтарам шайх жаноблари! Биз мусулмон биродарларингиз хаётимизда куплаб учраган муаммоли саволларга жавоб истаб сизга ушбу хатни ёзмокдамиз. Уйлаймизки оилаларни саклаб колиш учун шариатимиздаги хамма имкониятларни айтиб утасиз 1.Бир марта айтишда уч талок килинган аёл , эрига кайтиши мумкинми? Иккинчи марта талок килинган аёлчи? 2.Шайх Абдулазиз Мансурнинг Куръон таржимаси ва шархлари китобида укидимки , учинчи марта талок килинган аёл бошка эрга никохдан утмагунича уз эрига халол булмас экан.Шархида шундай дейилган: "Ханафий уламолари никохдан сунг жинсий алока шарт дейишган, Шофеий уламолари никохнинг узи кифоя дейишган экан". Жахл устида гапириб , кейин аччик надомад чекаётган эр уз хотинини , у аёл бошкага никохдан утиб , маълум вакт утгач жинсий алока булмасдан талок килинса яна узига никохлаб олса буладими? Уртадаги фарзандларни етим булишини олди олинар эди. Ахир Куръонда "Азхоб" суърасида "аёлларингизга кул тиккизмай ажрашларингда гунох йук, махрни ярмини тулайсизлар, уларнинг зиммаларида эса санайдиган идда булмайди"- дейилган жойини укидим. Бирор жойда хато килган булсам худо кечирсин. Биз илмимиз ожизлиги туфайли на ханафия ва на бошка мазхабларнинг коидаларига амал килолмас эканмиз. Мазхабимиз коидаларининг жуда купидан бехабар эканмиз. Бир кушни биродарим аёлини учинчи марта талок килди. Уртада иккита фарзанд бор. Натижада аёли бошка эркакка никохланди ва маълум вактдан сунг жинсий алока килмасдан эркак унинг талогини берди . Шундан сунг биринчи эри у аёлни узига кайтадан никохлаб олди . Айримларни айтишича бу умуман никох хисобланмасмиш, уларнинг узаро хаёти факат зинодан иборат булармиш. Ундай булса шофеий уламоларининг айтганлари кандок булди? Улар хам чин ислом акидаларига буйсунишганку. Юкорида айтилган эр - хотиннинг узаро хаёти зинодан иборатми? Улардан тугилган фарзандлар валади зино буладими? Умуман шундай турмуш кечирадиган эркак ва аёл худо олдида кандай гунох килган хисобланадилар? Улар нима килса гунохлари кечирилади? 3.Бир имомнинг айтишича Куръонда ёзилишича ота ёки она уз фарзандини сотиб юборишига хакли экан. Шу тугрими? Агар эр узи уч марта талок килган аёлини унинг ота онасидан хак эвазига олса, уларнинг уртасидаги уч талок хукми йук буладими?Бундан асосий максад хур аёлни жорияга айлантириш эмас, аксинча узининг хотини билан зинодан холи хаёт оборишдир. Шу саволларга жавобларингиз оркали оила сакланиб колиши ва фарзандлар етим булмаслиги мумкин. Ожизлик билан гунох ва хатога йул куйган булсак, Оллохга тавба киламиз. Сиз мухтарам зотдан узр сураб жавоб кутиб коламиз. Жавобларингиз учун аввалдан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалалар уламолар ҳузурида кўрилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat