Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида...

00:00 / 09.08.2010 | eski savollar | 1986
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншоаллоҳ. Фурсатдан фойдаланиб сизни ва яқинларингизни кириб келаётган муборак рамазон ойи ила чин дилдан қутлашга ижозат бергайсиз. Шу аснода сизга бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, менда аёлларнинг намозига оид бир неча саволлар пайдо бо'лди, лекин уларнинг жавобини на "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг намозга оид жузларидан ва на "Кифоя" нинг намозга оид бобларидан топа олмадим. Балки булар оддий нарсалардир, лекин турли инсонларнинг фикрини о'зимга ҳужжат қилиб олиб, шубхаланиб юргандан, сиздан со'раб аниг'ини билиб олмоқликни афзал деб билдим: 1. Аёллар намозни бошлашдан олдин азон чақирмаслигини биламиз, фарз намозларидан аввалги такбирни-чи, уни айтишадими ? 2. Аёллар намозда ишораи саббоба қилишадими ? Бу саволим эса умуман барча намозхонларнинг намозига тааллуқли. Яқинда масжидга намоз о'қигани кирганимда, бир отахон нафл намоз о'қиётган эканлар. Мен улардан 7-8 саф чамаси олдиндан кесиб о'тишга мажбур бо'либ қолдим. Шунда ул инсон дархол намозини бузиб келиб, "сен менинг намозимни буздинг" - дея, мени қаттиқ койидилар. Мен ҳарчанд бундай эмаслигини тушунтиришга харакат қилмай, фойдаси бо'лмади. Шунда, ушбу муаммонинг ечимини "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг намозга оид жузларидан ва "Кифоя" нинг намозга оид бобларидан изладим, лекин топа олмадим ва сизга мурожаат этишга қарор қилдим: 3. Намоз о'қиётган инсоннинг олдидан қанча масофада кесиб о'тилса намоз бузилади ? 4. Сутрадан кейин қанча масофадан кейин намоз о'қиётган инсоннинг олдидан кесиб о'тилса намоз бузилади ? 5. Сутра намозхоннинг оёг'идан қанча масофаган кейин қо'йилади ? 6. Масжидда ҳам намозхон нафл намозлари о'қиётиб сутра қо'йиб олмог'и керакми ? Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Ихтиёрий. 2. Устози ўргатган бўлса, қилишади.3. Намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтиш намозни бузмайди. Аммо ўтган шахс гуноҳкор бўлади. 4. Узоқдан ўтишнинг, сиз айтган каби, қаттиқ қораланмаган. Сутрадан кейин ўтиш жоиз.5. Сутра сажда қиладиган жойдан кейинга қўйилади.6. Олдида кенглик бўлса, яхши бўлади. Сиз учраган ҳолат бўлмаслиги учун.

Топ рейтинг www.uz Openstat