Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм маъноси

14:38 / 03.05.2018 | Kamoliddin | 5231

Ассалому алайкум! Бир укамизни исми Шахриёр, шу исмни маъносини ва албатта бу исмни қўйиш динимизда рухсат этилганми ёки йўқми билмоқчи эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шаҳар шаҳар маъносини билдиради, зарари йўқ. Гўё Элёр каби. Аввалда улуғларимиз Аллоҳёр исмини қўйишган. 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّكُمْ تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ  

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлар қиёмат куни исмингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَحَبَّ أَسْمَائِكُمْ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».
Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat