Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

00:00 / 11.08.2010 | eski savollar | 520
Ассаломму аллекум хурматли Шайх Хазратлари. Авваллам бор кириб келган рамазон ойлари муборак булсин, илойим яратган узи килаётган хайрли ишларингиздан рози булсин ва файзу-барокат берсин. Хазрат биламан сизга бу мавзуда жуда куп савол беришган, лекин мени битта масала кизиктиряпти. агар бир одам, масалан 10 млн сум карз олиб уй сотиб олган булса ва бу уйни яшаш учун эмас балки келажакда керак булиб колади деган хаёлда харид килган булса. Шу кунгача хали уйга олган карзини туламаган булсада лекин уйини бозор нархи ошган булса. Масалан, бугунги кунга уйдан карзи ханузгача 10 млн сум, лекин уйнинг бозор нархи 20 млн сум, шунда бу киши 10 млн сумдан (20млн -10млн = 10млн) карзи билан уйнинг бугунги бозор нархи фаркидан закот тулаши керакми ёки йукми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат ва агар бехосдан одобсизлик килиб куйган булсам узр сурайман. Оллох рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Келажакда керак бўлади деганда, яшаш учун бўлса, закот берилмайди. Сотиш учун бўлса, берилади. Закот берилаётган куннинг баҳосидан закот чиқарилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat