Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

РАМАЗОН ОЙИДАГИ САВОЛЛАР

00:00 / 12.08.2010 | eski savollar | 2374
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз авваламбор сизни ва оила аъзоларингизни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз!Сизга айрим саволларимиз бор эди:1-САВОЛ: Каффорот рўзаси, касаллик, йўловчилик каби узрлар ёки байрам кунларига тўғри келиши сабабли бузилса ёки Рамазонга тўғри келиб қолса, янгидан олтмиш кун каффорот рўзаси тутиш лозим бўлади. Байрам кунлари рўзасини бузмаса ҳам, яна янгидан бошлаши лозим бўлади. Аёл киши ҳайз ва нифос сабаби билан рўзасини бузган бўлса, у каффоротни янгидан бошламайди. Тозаланганидан кейин олтмиш куннинг қолган қисмини тамомлайди, холос. Бироқ ямин-қасам каффороти бўлган уч кун узлуксиз тутиладиган рўзани у сабаблар билан бузган аёл киши ҳам уч кунни янгидан тутиши лозим бўлади. Рамазон ва байрамларга тўғри келмайдиган бир вақтни танлаб Каффорот рўзасини бошлаш керак. Ражабнинг биринчи куни каффорот рўзасини бошлаб, Шаъбоннинг охирида олтмиш кун тўла бўлмайдиган бўлса, уч кунлик масофага сафарга кетишни ният қилиб, ватандан чиқилади, Рамазоннинг биринчи куни ҳам Каффорот рўзасига ният қилади [Ашбоҳ]. Чунки мусофирга Рамазон рўзасини адо қилиш фарз эмас. Уни қазо тутиши жоиздир. (Саодати Абадия)САВОЛ: Бошқа фатволарда ҳайит кунлари ва Рамазоннинг кириши узрли бўлади, каффороти бузилмайди. Давом эттириб якунига етказилади, дейилган? Шу ўринда қайси фатвога амал қилинади? 2-САВОЛ: Касаллик сабабли ёки бўлмасам ўта қарилик сабабли рўза тута олмаган кишилар фидя беришлари фиқҳ китобларимизда баён қилинган. Яна китобларда фидянинг миқдори ҳам баён қилинган. Ярим соънинг миқдори ҳар китобда ҳар хил баён қилинган. Айримларида ярим соъ 1750 грамм, бошқаларида 1600 грамм. Тасхили Зарурийда айтилишича 1600 граммдан 2 кг.гача деб кўрсатилган. Ҳозирги кундаги янги фатволарда айтилишича бу миқдор 1.5 кг деб кўрсатилади. Савол: фидя берадиган киши мазкур миқдорлардан бирини ўз ҳолига муносибини танласа бўладими? Ёки қатъий бир миқдор белгилагани афзалми? 3-САВОЛ: Рўзани тута олмаганлар фидя беришлари фиқҳ китобларимизда таъкидланади. Лекин шу ўринда савол туғилади. Агар фидя беришга ҳам имкон қила олмасачи? Унда қандай йўл тутилади? Мисол учун бир киши рўза тута олмайди, фидяга берадиган даражада маблағи ҳам йўқ. Соғайиб кетишига кўзи етмайди, ёки бўлмасам қарилиги сабаб борган сари ожизлашиб бораверади. Мазкур масалада фиқҳ китобларимизда нима дейилган? 4-САВОЛ: Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг “Ибодати Исломия” китобида “Қазо ва каффорат” бўлимида шундай дейилган: - Бир киши бир неча кун рўза тутишни ният қилмасдан фосиқлик ила кундуз кун таом еб юрса, у киши нима қилмоғи лозим? - У киши рўза тутмай қолган кунлари учун қазо рўза тутади, ушбу қилган фисқ ишига пушаймон бўлиб, тавба ва истиғфор қилади. Аммо у кишига каффорот лозим эмас, чунки унинг гуноҳи зўр ва катта гуноҳдирки, каффорот билан авф қилинадиган эмас, балки тавба ва истиғфор лозимдир. Иқтибос тугади.Муҳтарам устоз! Мен бошқа фатволарда бундай одамга яъни, қасддан рамазон рўзасини тутмай юрганга каффорот лозим бўлади, деб эшитгандим. Мазкур масалада уламоларимиз икки хил фатво чиқаришганми? Ушбу масалада ҳам тушунтириш бериб ўтсангиз.Эътибор ва жавобларингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов, Наманган вилояти, Чуст тумани

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рамазон, ҳайит кунлари ва ташрийқ кунлари келиб қолса, каффорот рўзаси кесилади.2. Аслида соъ бир идиш бўлиб, ғалла ва шунга ўхшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанда унга солиштирилган. Шофеъий ва Ҳижоз фақиҳлари эътиборида бир соъ 2,751 грамм, Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳлари эътиборида эса 3,800 гараммга тенг.3. Имкони йўқ бўлса, бермайди.4. Қасддан Рамазон рўзасини тутмаган одамга Шофъий мазҳаби бўйича тавба ва қазо лозим бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича каффорот лозим бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat