Ваалайкум ассалом! Қуръон тиловат қилиб савобини сотиш жоиз эмас. Масалан фалонча пул берсангиз Қуръонни хатм қилиб марҳумингизга бағишлаймиз – дейиш жоиз эмас. Фуқаҳоларимиз бошқа илмларни ўргатишда жоиз бўлганидек, Қуръонни таълим бериш учун ҳақ олишга ижозат берганлар. Валлоҳу аълам!