Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ucell дан акция

09:39 / 07.05.2018 | Otabek | 1227
Ассалому алайкум! Устозлар, куни Кеча Ucell уяли алоқа компаниясидан 1000 сўмга 1000 мегабайт сотиб олиш акцияси чиққан эди. У акция шартларида (3 ойдан буён интернетдан фойдаланмаётган ва маълум бир тарифдаги симкарталар орқали уланиш) эди. Лекин маълум бир вақт ичида тизим яхши ишламасдан (компания айби билан) чекловларсиз биз мегабайтлар сотиб олдик. Кейин билсак биз 3 ой интернетдан фойдаланмаёткан симкарта бўлса ҳам тариф режамиз тўғри келмас экан. Энди тизим яхши ишлади, қолдиқ мегабайтлар текшириш имкони бўлмаса ҳам интернет ишлатяпмиз (менимча ўша олган мегабайтлар кетяпти). Саволим бизга шу сотиб олинган мегабайтлар ҳалол бўладими? Тизимда чекловлардаги хатоликни биз қилмадикку?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу ҳам ҳозирги кунда бировнинг моли даражасидаги нарса. Ҳаққингиз бўлмаганидан фойдаланманг. Компанияга пулини тўланг ёки расмий розилик олиб, кейин ишлатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat