Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сеҳр ҳақида

00:00 / 15.08.2010 | eski savollar | 912
Ассалому алайкум! Турт ярим ойдан бери соглигим яхшимас, хомиладорман, шунинг учун токсикоз ташхиси билан икки ярим ой тушакда ётдим. Анча огирлашиб колганимда учрамаган шифокоримиз колмади. Шифокор тавсияси билан дам солдиргани олиб боришди, шунда сехрланганим маълум булди. ун кун дам солдирдик, кори бу ёги намоз ва дуолар , куръони каримни эшитиш ёки укиш билан даво топишимни айтди. худога шукур оёкка турдим, лекин тез тез ёмонлашиб коламан, сабр билан аллохдан шифо сураб, «тиб ва дам» китобингиздаги курсатмаларга амал килиб келмокдаман. кеча яна огирлашиб колдим, хатто намоз укиёлмай колдим, бу холатни тушунтириб бериш кийин. Уч ойдан сунг кузим ёрийди. Маслахатингиз керак. Тез ёрдам сифатида нима маслахат берасиз. Хомиладорлигим учун кийналиб кетаман, колган уч ой хам ётиш билан утмаса деган ниятдаман. Айтишларича сехр янгиланиб турармиш. (Кайнона кайнотам утиб кетишган.Турмуш уртогим кенжа угил. Дам солдирган кунларим факат овсиним тушимга киради, ховли эшикларини ёпиб куяди. Рамазон кунлари келгунча овсинимни уйласам кундуз кунлари хам фахима куркув босарди. Ховлига боролмайдиган булиб колдим. Шунга ховлиси хам узига буюрсин деб кучларимни олиб келсак. Ховлидан хеч нарса умид килмаяпмиз. Факат соглигим мухим. Катта фарзандим хам каровга мехрга мухтож. Шуларни уйлаб турмуш уртогим, ота-онам маслахатингизга мухтожмиз).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало, ҳар-хил ёмон хаёлларни тарк этинг. Кейин ўзингиз билган сура, оят ва дуоларни ўқиб ўзингизга дам солиб юринг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat