Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хушбўйлик ҳақида

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 229
Ассалому алайкум устоз. Рамазон муборак бўлсин.Камина икки савол билан сизга мурожат этмоқдаман. Агар саволим кўп такрорланган саволлардан бўлса узр сўрайман, айбга буйирмайсиз.1. Бази кимсалар таркибида спирт(алкогол) бўлган хушбўйликларни ишлатиш мумкин эмас дейишади, хатто ундан фойдаланганнинг таҳорати ҳам бузилар емиш. Аммо бунга далиллари йўқ. Бунга шариат нима дейди?2. Хушбўйлик ҳидлаган одамни рўзаси очиладими? Уни суртгандачи?Камина бу борада чалкашликларга ва тортишувларга дуч келганим учун сиздан илтимос қилмоқдаман.Аллоҳ сиздан рози бўсин, қилаётган меҳнатларингизни ажрини кўпайтириб берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мазкур хушбўйларни ишлатса бўлади. Уларни ишлатиб бўлмайди деган олимлар йўқ. Чунки, тайёрлаш давомида ўша сиз айтган нарса учиб ҳам кетади.2. Хушбўй ҳидлаган одамнинг рўзаси, агар хушбўй нарсадан бирор қисми ичига кирмаса, очилмайди. Аммо рўзадор ўзини бу каби нарсалардан тийиб туради.

Топ рейтинг www.uz Openstat