Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадорни мисвок тутиши

00:00 / 16.08.2010 | eski savollar | 4412

муҳтарам устоз. Рамазон ойи кириши билан сизни ва жами мусулмоларни табриклайман.Маълумки ҳанафий ва моликий мазҳаблари рўза тутган одамга кун давомида мисвок тутишни жоиз дейишган.Шофий ва ҳанбалий мазҳаби рўзадор заволдан кейин мисвок тутмагани афзал,чунки ҳадиси шарифга биноан уни огъзидан чиқган ҳид Аллоҳ таолога мушку анбардан ҳам маҳбуброқ бўлади.Бу ҳид эса заволдан кейин чиқади.Шу ҳидни кетказмаслик учун заволдан кейин мисвок тутмаган афзал дейишади шофий ва ҳанбалий мазҳаби уламолари,аммо нима бўлганда ҳам ҳамма уламолар рўзадор одамни мисвок тутиши жоиз дейишган.Шу мавзудан сизга бир неча саволларим бор эди.Илтимос жавоб берсангиз.1.Маълумки мисвок тутганда тишдан ташқари тил усти,ёни ва ости ҳамда лунг ва милклар ҳам,яъни огъизни барча қисми мисвок билан ишқаланади.Бундай қилиш рўза тутган одамга жоизми?2.Маълумки мисвок "Арок" дараҳтини илдизи бўлади.Уни эса таъми бўлади.Бу таъм рўзадорга зарар бермайдими?Агар бу таъмни сўлак билан ютиб юборса рўза бузулмайдими?3.Мисвок ишлатганда уни майда қисмлари огъизда қолади.Уларни рўзадор ютиб юборса рўзаси бузулмайдими? 4.Расули акрам с.а.w мисвокни мадҳ этиб кўп ҳадислар айтганлар.Ҳусусан рўзадорни қиладиган энг яҳши иши мисвок тутиш деган маънодаги ҳадиси шарифларини ҳам ўқиган эдим.Шунинг учун рўза тутган одам фақат таҳорат вақтида эмас балки бошқа вақтларда ҳам кундузи тез-тез мисвок ишлатиб турса бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўрт мазҳабда ҳам, бир оз мулоҳаза ила, рўзадор мисвок қилса бўлади дейилганини ўзингиз ёзиб туриб, шу саволларни беришингиз жоиз бўладими?

Топ рейтинг www.uz Openstat