Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума куни рўза тутиш

08:21 / 10 май | Мустафо | 594
Ассалому алайкум! Телеграмм группаларидан бирида бир одам "Жума куни рўза тутиш мумкинми, мен эртадан рўза тутмоқчи эдим эртага жума куни экан тутсам бўладими?" деб ёзган саволига кўпчилик "йўқ бўлмайди" деб жавоб беришган. Шу тўғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шариатмизда ҳар бир нарсани қадрини билиш, мартабасини ўз ўрнига қўйиш, пастга ҳам туширмаслик, баландга ҳам кўтармаслик таъкидланган. Аслида жума куни рўза тутиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ жума кунида рўза ҳам тутганлар, лекин савоби кўп бўлади деган мақсадда рўза тутишга жума кунини тайин қилиб олиш макруҳ, жоиз эмас. Бундай қилиш бидъат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat