Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кумуш тақинчоқни закот қилиб бериш

15:51 / 10 май | Нодира | 329
Ассалому алайкум! Менинг нисобга етган пулим бор. Лекин закотни пулда эмас кумуш комплектда берсам жоизми? Бу комплектни эрим менга олиб берган. Лекин қулоғимни оғритгани сабабли уни тақа олмаяпман. Фақат тиллада қулоғим оғримайди. Шу комплектнинг нархини беришим керак бўлган закотнинг нархига тенг. Жавобингиз учун раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Закот фарз амали бўлиб, уни ҳолис ниятда Аллоҳ таоло қабул қилишини умид қилган ҳолда хурсандчилик ва очиқ кўнгил билан беринг. Мабодо ўша кумуш тақинчоғингиз кимгадир орзу даражадаги нарса бўлса беринг. Ўзингизга ёқмагани учун берсангиз бу тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat