Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жалсасиз ўқилган намоз

16:26 / 10.05.2018 | Madina | 2385

Ассалому алайкум! Агар бир аёл намозларини бир неча ойлаб, жалсасиз ўқиб келган бўлса(илми етмасдан) шу ҳолатниинг хукми қандай? Ўқиган намозлари қабулми ёки қайтадан ўқиши лозимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Жалса деб икки сажданинг орасида қоматини тик қилиб ўтиришга айтилади. Шундай ҳолатда ўтириш вожиб амал. Аммо фарзлари адо қилингани учун намозлар қайта ўқилмайди. Агар сиз жалсадан саждадан кейин қиёмга туришдан аввал қилинадиган жалсаи истироҳатни назарда тутган бўлсангиз бу борадаги ҳадисдан бошқа мазҳабдагилар суннат ҳукмини олганлар, ҳанафий мазҳабидагилар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлари кексайиб эт олганлари учун шундай қилган – деб тушунишган. Буни қилмаслик билан намозга ҳеч қандай зарар етмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat