Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бозорда сотилаётган тухум ҳақида

1 хафта аввал | Мустафо | 556
Ассалому алайкум! Мени саволим бозорда сотиладиган тухум хақида эди. Биз Тошкентда турамиз. Уй тухумини топиб ейиш қийин бу ерда, доим бозордан олиб еймиз. Лекин бир киши менга бу тухумларни емайман, товуқлар қандай боқилишини билиб бўлмайди. Фақат уйда қафасда турган товуқни тухумини ейиш мумкин деди. Шу тўғрими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бозорда сотилаётганларни ҳам ейиш мумкин. Фатво китобларида ҳатто итни сути билан озуқланиб катта бўлган қўзининг гўштини ейиш ҳалол дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat