Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўрт мавзу

00:00 / 31.03.2007 | eski savollar | 2097

Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари! Сизга ва жамики уммат аҳлига Аллохнинг чексиз рахмати ёғилсин. Сизга бугун тўрт савол билан мурожжаат қилмоқчиман. Агар мумкин бўлса шу саволларимга жавоб берсангиз мени бағоят хурсанд қилган бўлардингиз. 1). Мен журналистикада ўқийман. Шу боисдан ўқув амалиётида бизларга турли хил эшиттиришлар таёрлаб келишни айтишади. Мен Исломга қизиққанлигим боис, ушбу сайтдаги мақолалардан эшиттириш қилганимда фойдалансам бўладими. Эшиттириш таёрлаш жараёнлари университет амалиёт хонасида бўлади ва хеч қандай эфирга кетмайди. 2). Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номларини эшитганда хурмат юзасидан бошларини хиёл эгишади. Шундай қилиш жоизми? 3). Хазрат, шу кунларда ишларим орқага кетиб омадсизликка учраганман. Нима қилишга хам хайронман. Бошим касалликдан ва қарздорликдан чиқмийди. Барака хайрим кўтарилган. Сабабини билмай хайронман. Илтимос хазрат бирор нима қилишни маслахат берсангиз. Ахволим кундан кунга оғирлашмоқда. 4). Туғилган кунлар ўтказиш, уларга бориш ва совға олиш ёки бериш ислом динимизда бор нарсаларми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1 - Бу саҳифадан бевосита кўчириш мумкин эмас. Ўқиб, тушунганингизни ёзишигиз ёки гапиришингиз мумкин.
2 - Бундай қилиш оми одамларнинг иши. Диний таълимотларда бу ҳақда кўрсатма йўқ.
3 - Ўз ҳолингизга қаранг. Динимизга амал қилиб турган бўлсангиз, бу ишлар синов бўлади. Сабр қилиш ва Аллоҳга яна ҳам яқин бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Агар диний кўрсатмаларга амал қилиш даражаси паст бўлса, мазкур ишлар огоҳлантириш бўлади. Унда тавба қилиш ва ўзни ибодатга уриш лозим бўлади.
4 - Йўқ нарса!

Топ рейтинг www.uz Openstat