Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдан чиққан нарсалар

11:31 / 16.05.2018 | Saodat | 2899
Ассалому алайкум! Бир куни коллеждан уйга келдим, оилада 3 қиз бир ўғилмиз. Синглим дарвозани очдида "Жим" деди, индамай уйга кирдим онам йиғламсираган аҳволда эдилар. Кичик укам 1.5 яшар ва кичик синглим 6 ёшда. Хеч нимага тушунмай ўйнаб юришибти. Уйга аллақандайдир икки хотин ўтирибти. Улар бизнинг томарқадан ойимга ковлатиб, қандайдир латтага ўралган типратикан тикани, соч, ҳайвон тиши, одамчадек ясалган битта майда битта ўртача ва битта катта қўғирчоқчалар ва қулф эса калитсиз экан. Кўриб қўрқиб йиғлаб юбордим. Кейин у аёл қўрқманг сизни бахтизи қулфлашган оилайизда нотинчлик доим деди. У нималарнидир ўқиди ва 3 кун сут ичма шунга ўхшаш ҳар хил гаплар айтди. Охирида ойим чидолмай уни уйдан ҳайдаб чиқардилар. Жуда қўрқдик ва уйдан чиққан у латта ва нарсаларни уйдан четроқ жойга обориб ёқиб ташлаб келдилар. Айтингчи булар ўзи нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! У хотинлар шайтоннинг малайлари. Ҳамманинг уйига кириб айни ўша нарсаларни топган бўлишади. Бу уларнинг кўзбўямачиликларидан бошқа нарса эмас. Улар шайтонлар билар бирга иш қилишади. Буни ҳеч қандай зарари йўқ. У аёлларни Худо уриб қўйган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat