Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калхат келтирган жўжа

12:40 / 17.05.2018 | Mashhura | 867
Ассалому алайкум! Ҳовлида турамиз, яқинда ҳовлимизда ўрдакча адашиб келиб қолибди. Бирор йиртқич қушнинг оғзидан тушиб кетгани тахмини аниқроқ экан. Тинмай чирқиллаб типирчилаганига катакчага олиб кириб дон, сув беришибди. Бировнинг нарсаси йўлда тушган ё йўқолган бўлса эгасини топиш эҳтимоли қийин бўлса олмаган маъқул, бекор опкирибсизлар ташқарига чиқарвориш керак эди десам, у ҳимоясиз, ит-мушуклар еб ўлиб кетади, бунга унақа қилиб бўлмайди дейишяпти. Уни нима қилган маъқул?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Боқиб катта қилинг, эълон қиласизлар эгаси чиқса берасизлар. Эгаси чиқмаса бирор фақир-мискинга эгасининг номидан садақа қилиб юборасизлар. Яқинларингиз орасида шундайлар бўлса ўшанга берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat