Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омина онамиз ҳақларида

00:00 / 25.08.2010 | eski savollar | 6241
Шайх Ҳазратлари. Рамазон ойи муборак болсин! Савол: Пайгамбаримиз с.а.в. оналари ҳақларига истигфор сорашга Аллоҳдан изн сораганларида, Аллоҳ изн бермаган, лекин қабрларини зиёрат қилишга руҳсат берган. Истигфор сорашга Аллон нима сабабдан изн бермаган? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози болсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ОНАЛАРИ ҚАБРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛГАНЛАРИАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оналарининг қабрини зиёрат қилдилар. Ўзлари йиғладилар, атрофидагиларни ҳам йиғлатдилар. Кейин: «Роббимдан у(онам)га истиғфор айтишга изн сўрадим, изн берилмади. Унинг қабрини зиёрат қилишга изн сўрадим. Изн берилди. Бас, қабрларни зиёрат қилинглар. Чунки, у, албатта, охиратни эслатади», дедилар».Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг оналарига истиғфор айтишга изн сўраганлари фарзандлик бурчларини чуқур ҳис қилганликларидандир. Изн берилмагани эса, У зотнинг оналари Омина бинти Ваҳбнинг Исломдан олдин ўлиб кетганларидир. Истиғфорнинг шарти Исломдир. Шунинг учун Исломда ўтган ота-оналарга фарзандлари истиғфор айтсалар яхши бўлади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг оналари қабрини зиёрат қилишга изн сўраганлари, зиёрат қилиб йиғлаганлари ва ўз атрофидагиларни йиғлатганлари ҳам фарзандлик бурчларини чуқур ҳис этганларидандир. Бундан ҳамма фарзандлар ўрнак олишлари керак.Аҳли сунна ва жамоа уламолари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг оналари жаннатидир. Чунки у киши аҳли фитратдир. Аҳли фитрат жаннати бўлишида шубҳа йўқ, дейишади.

Топ рейтинг www.uz Openstat