Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг

14:07 / 17.05.2018 | Najot istab | 3148
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан бир масалада маслаҳат сўрамоқчиман. Илтимос, ёрдам беринг. Оиламизда 3 қиз, бир ўғил. Онам бир неча йиллар аввал вафот этган. Мен турмушга чиққанман, сингилларим ва укам дадам билан яшайди. Оиламизда мен ва битта синглим намоз ўқиймиз. Қолганларнинг диний билими анча саёз. Оиламизда моддий камчиликларимиз бўлса ҳам дадам ва сингилларимдан кўнглим тўқ. Аммо укам ҳаммамизни салкам 10 йилдан буён қийнаб келяпти. Уни ўйлаб ҳаммамиз қийналамиз. Унинг ўқиши учун кўп шароит қилиб бердик қўлимиздан келганча. Аммо у ўқимади. Ишла десак озгина ишлаб дарров ишдан безор бўлади. Ёши 23 да. Аммо ҳалигача дадамнинг топганига шерик бўлиб юрибди. Ишлагиси ҳам, ўқигиси ҳам келмайди. Доим кўчада ўртоқлари билан дайдиб юради. Уйга жуда кеч, ҳатто баъзан соат 2 ларда келади. Ўртоқлари билан карта ўйнайди, шулар чекса чекади, ичса ичади. Ҳатто уй ишларини ҳам қилмайди. Дадам ишдан келиб уй ишларига, яъни мол-ҳолга ҳам ўзи қарайди. Сингиллари ёрдамлашишади. Укамнинг эса хаёлига ҳам келмайди. Кичкина бир иш айтсак ҳам уфф, жонимга тегди, у-бу деб айтганни қилмайди. Дадам ундан жуда кўп норози бўладилар. Ўзи дадамнинг соғлиғи яхши эмас, топганларини ўзларининг дори-дармонига сарфламасдан шу укамга ва сингилларимнинг еб-ичишию, кийим-кечагига сарфлайди. Булар дадамнинг озгина маошига турли-туман кийинади. Дадамнинг ўзи эса эски кийимларини кийиб юради. Дадамнинг кўнгли бўш, бизларга қаттиқ гапирмайдилар. Аммо укамни уришиб ҳам, уриб ҳам, яхши гапириб ҳам, ёмон гапириб ҳам кўрдилар. Мен ҳам кўп укамга уришаман. Аммо фойдаси йўқ. Барибир мана кундан-кунга ёмон одатлари кўпайиб боряпти. Уйдаги пулларни сўрамасдан олиб айтмасдан узоқ бошқа шаҳарларга айланиб келишга кетадиган одат чиқарган. Дадам доим ундан хафа. Шу ҳолда дадамга у оқ бўлган бўладими? Уни йўлга солиш учун нима йўл тутайлик? Мен ҳам аразлашиб гаплашмай қўйсам балки фойдаси бўларми деб ўйлаяпман. Чунки насиҳат қилишдан армон қолмади. Нима маслаҳат берасизлар, нима қилай? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Оғирроқ чораларни кўринглар. Бошқа чораси йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat