Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа мазҳабларда аёлнинг аврати

00:00 / 26.08.2010 | eski savollar | 4107
Ассалому алайкум Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларда аёлнинг аврати борасидаги ҳукмлар қандай, хусусан аёлнинг қадами борасида? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно.Бу ҳукмнинг далиллари:Аллоҳ таоло «Нур» сурасида:«Сен мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар», деган (31-оят).Зоҳир бўлган зийнатлар деганда намозда юз, икки қадам ва икки кафт англанади. Намоздан ташқарида икки қадам ҳам авратдир.«Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар».Яъни, бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Имом Абу Довуд Ойиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда у зотнинг олдиларига опалари Асма бинти Абу Бакр юпқа кийим билан кирганларида, у ерда ўтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларини ўгириб олганлар ва: «Эй Асма, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилганлари айтилган.Ибн Жарир Табарий ўз тафсирларида Ойиша онамиздан келтирган ривоятда у киши айтадиларки: «Олдимга она бир акам Абдуллоҳ ибн Туфайлнинг қизи зийнатланган ҳолда кирган эди. Расулуллоҳ келиб қолдилар ва юзларини ўгирдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу она бир акамнинг қизи, ёш қиз», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл киши балоғатга етгандан кейин ундан юзи ва мана бу жойларидан бошқа жойи кўриниши ҳалол эмас», деб ўз билакларини тутумлаб кўрсатдилар. Ушлаган жойлари билан кафтлари орасида яна бир тутумча жой қолди».

Топ рейтинг www.uz Openstat