Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон билан қандай ҳолатларда муштлашиш ёки урушиш мумкин.

00:00 / 28.08.2010 | eski savollar | 3589
Аллоҳим бу ҳайрли ишингизда о'зи қо'лласин! Мухтарам Шайх хазратлари мен бир мусулмон билан қандай ҳолатларда муштлашиш гуноҳ бо'лмаслик шартларини билмоқчиман. Мусулмон менга нисбатан мазаҳ чидаб бо'лмас нафсониятимга ёки оила азоларимга нисбатан тегадиган гап қилса қандай ҳаракат қилмог'им лозим. Бундай ҳолатларда мен ко'пинча муштлашиб кетаман. Илтимос то'г'ри ё;лни ко'рсатинг. Жавоб учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусулмонлар бир-бири билан сўкишиши ёки муштлашиши мутлақо мумкин эмас. Сиз бундай пайтларда сабр қилинг. Сўккан ёки уришмоқчи бўлган одамларга ҳам насиҳат қилинг, ажр ва савоб оласиз.Ислом дийни кишиларни барча ахлоқий фазилатларга чақиради ва барча разолатлардан қайтаради. Дунёда ҳеч бир дин, фалсафа ёки тузум Исломчалик ахлоққа аҳамият бермаган. Ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши ахлоқларни батамом ўрнатиш учун пайғамбар қилиб юборилдим», деганлар. Қуръони Карим оятларида, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида, уламоларимизнинг китобларида ахлоққа катта аҳамият берилган. Мусулмонларни бошқалардан ажратиб турадиган асосий аломатлардан бири ҳам уларнинг юксак ахлоқий фазилатларидир. Аввал айтиб ўтганимиздек, Ислом яхши ахлоқларга чақирибгина қолмай, инсонларни ёмон хулқлардан қайтаради ҳам. Ислом таълимотларига амал қилиб борилгандагина ёмон ахлоқлардан халос бўлиш мумкин.Сўкиш ёки сўкиниш Исломда катта беодоблик ва гуноҳлар қаторига киради. У ижтимоий алоқаларнинг бузилишига, инсонларнинг ҳақоратланишига олиб келадиган бадхулқликдир. Шунинг учун ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида сўкишни қаттиқ қоралаганлар. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқа машҳур муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган машҳур ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишини сўкиш фисқдир. У билан урушиш эса куфрдир», деганлар.Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.

Топ рейтинг www.uz Openstat