Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арафа куни нафл рўзасини тутуш

09:38 / 18.05.2018 | Pokiza | 8109

Ассалому алайкум! Арафа куни нафл ёки қазо рўзани тутиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Арафа куни халқ тилида икки кунга ишлатилади. Биринчиси ҳожилар Арофатга чиқадиган кун. Иккинчиси икки ҳайтдан аввалги кун. Рамазоннинг арафа кунида рўза тутиш фарз, ифторликдан оз вақт олдин очиш ҳам қазо ва каффоратни вожиб қилади. Халқ тилидаги “арафа куни эрта очиб юборган қизларга яхши эр насиб қилади” деган гап дин душманларининг гаплари. Бундай қилган кишилар оғир гуноҳга қўл урган бўладилар ва ўша очиб юборган рўзасининг қазоси билан бирга икки ой узмасдан каффоратини ҳам тутиб берадилар. Қурбон ҳайитининг арафаси куни рўза тутиш жоиз, фарз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat