Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касалман нима қилай?

13:07 / 19 май | Shakhriyor | 1104
Ассалому алайкум! Мени астма касалим бор, бу касал нафас қисиши билан боғлиқ бўлиб, салбутамол деган сепадиган дори воситасидан фойдаланаман. Рўзадор бўлатуриб нафасим қисганда доридан фойдалансам бўладими бу ҳақида уламоларимиз нима деган? Аввалдан раҳмат сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом!  САВОЛ: Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозол сепса рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Томоғдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозол сепилганда ҳам дориси ичкарига ўтади. Шу сабабли рўза очилади. (Апка масаил ўвр унка ҳал).
Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозолни ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлсалар, қазосини тутиб берадилар. Агар қишнинг кунида ҳам аэрозолни ишлатмасдан тура олмасалар, рўза тутиб, эҳтиётан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзалдир. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/s/15950 

Топ рейтинг www.uz Openstat