Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуонинг ижобати кечикиши

12:59 / 23.05.2018 | Amina | 1048
Ассаламу алайкум! Моҳи рамазон ва жума айёми муборак. Саволларимга жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ ажрларини кўпайтириб берсин. Сизлардан жуда ҳам мамнунман. Сизларни танимаган, суҳбатларингизда хозир бўлмаган бўлсам ҳам ҳаққингизга доим дуодаман. Аллоҳ рози бўлсин! Мен ёшлигимдан Ислом тарбиясида улғаймаганман. Илгари, қиз бола бўлишимга қарамасдан ҳавфсизлик ишида ишлайман деб, тайёргарлик кўрардим. Бу соҳанинг ибтидоий куллиясини ҳам тамомлаганман. Алҳамдулиллаҳ! Шу кунларнинг бирида, 18 ёшимда Қадр кечасида Аллоҳ қалбимни хидоятга бошлади. Бу йўлда кўп, жуда ҳам кўп синовларга сабр қилишликка қодир қилди. Аллоҳнинг борлигига, бирлигига, доим мени эшитиб-кўриб туришига алҳамдулиллаҳ иймоним бор. Бу хусусида ҳеч шубҳам йўқ. Аммо мен неча йиллардан бери бир хожат талабидаман. Шу кунгача Ўзи қодир қилганча - йиғлаб ҳам, кулиб ҳам, мазлум холимда ҳам, маҳзун бўлганда ҳам тунда ҳам кунда ҳам сўраяпман... Хатто хозир шу холатга келдимки, бу нарса хаёлимга келиши билан йиғидан ўзимни тўхтатолмайман ва бошимда қаттиқ оғриқ бўлади. Шу саволни ҳам сизларга кўзларимда ёш билан ёзмоқдаман. Менга баъзан икки хил хаёл келади: 1-дуоларим ижобат бўлмаслигида менинг бир гуноҳим бор дейман ва ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. 2-мазлумнинг дуосини, сўровчиси кофир бўлса ҳам беради-ку каби хаёллар келади ва яна айбни ўзимдан ахтариб, кофирнинг амалларидан ҳам ёмонроқ нима амалим бор экан дейман, яна гуноҳларимни мағфират қилгин деб Аллоҳга йиғлайман. Шу кунгача буларни ҳеч кимга айтмаганман. Сизлардан сўрайдиган саволим шуки: биздек бандаларини Ўзининг хузурида, ёшлик чоғидан Ислом фитратида улғайган инсонлардан даражамиз паст бўладими? Мен ҳозир Аллоҳдан буюк бир ҳожат талабидаман, менга шу сўраганимнинг кечиктирилаётганида ёки берилмаслигида мен билмаган қандай холатлар бор?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Банда ўзи сўраган нарсаси ўзи учун яхши эканлигига юз фоиз амин бўлсада у нарса вақтлар ўтиб фойдасиз эканлиги юз фоиз аён ҳам бўлади. Сўралган нарсани Аллоҳ таоло бермаслиги бўлибам йиғлаб, дуо мустажоб бўлган ҳолларда ҳам берлимаслиги сўрагувчидаги камчилик бўлмаслиги ҳам мумкин. Сиз нимани сўраганингизни билмадик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам сиз бир нарсани аниқ хотирингизга жойлангки дуо ибодатдир, иодатларнинг мағзи. Сизни ҳар бир дуо қилишингиз ибодатнинг энг улуғини қилишингиздир. Йиғлаб сўраш йиғлаб ибодат қилишдир. Банданинг иши фақат сўраш бўлади, натижа Аллоҳ таолодандир. Натижани талаб қилиш ёки Аллоҳ сўраганини бермаганига норози бўлиш ёки шошилиш банданинг иши эмас. Пайғамбарлар қанчалар дуолар қилишди, Аллоҳ Ўз ҳикмати ила баъзиларини берди баъзиларини бермади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот амакиси Абу Толибни ва Абу Лаҳабларни иймон келтиришларини сўрадилар. Берилмаслиги сўровчининг камчилиги учун эмасди. 

ДУО

Аллоҳ таоло бандаларининг қилган дуолари яхши амалдир. Дунёда қайта-қайта бир шахсдан кичик-кичик нарсалар сўралаверса, у қанча саховатли бўлмасин охир бориб, норози бўлади. Лекин Аллоҳ таолодан банда қанча кўп сўраса, У шунча ун(банда)дан хурсанд бўлади. 

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ لَمْ يَسْأَلْ اللَّهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У Зот унга ғазаб қилади”, дедилар”.
Дуо мақсадни ҳосил қилиш воситасигина эмас, балки у бир мустақил ибодатдир. Бу хоҳ ўзи учун бўлсин, хоҳ дунёвий мақсад учун бўлсин у ҳам ибодат ҳисобланади ва унга савоб етади. Қанча кўп дуо қилса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқаси зиёда бўлиб боради. Фақат машаққат ёки қийинчилик вақтда дуо қилиш зарур эмас. Балки, хурсанд ва мамнун вақтларда ҳам дуо қилиш лозимдир.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : " مَنْ سَرَّهُ أنْ يَسْتَجِيبَ اللَّهُ تَعالى لَهُ عنْدَ الشَّدَائِدِ وَالكُرَبِ فَلْيُكْثِرِ الدُّعاءَ في الرَّخاءِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ уни ижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар”. 

عَنْ النعمان بن بشير رضي الله عنهما أن رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال: «الدعاء هو العبادة» ثم قرأ {وقال ربُّكمُ ادْعُونِي أسْتَجِبْ لَكُمْ ، إنَّ الّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عن عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ} [غافر:الآية 60] أخرجه الترمذي 

Нуъмон ибн Башийр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳим васаллам:
“Дуо ибодатдир”, дедилар ва “Роббингиз: “Менга дуо қилинг сизни ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимда кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”ни қироат қилдилар” (Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда ваъда қилади: “Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман”
(Ғофир 60 оят). 

Аллоҳ таолонинг бу ваъдасида хато бўлиши мумкин эмас. Шу боис чин дилдан дуо қилиш лозим ва у албатта мақбул бўлади. Дуоларнинг қабул бўлиш сурати турли хилдир. Баъзи вақтларда ўша сўраган нарсаси берилади. Ва баъзи вақтларда у нарса Аллоҳ таолонинг илмида банда учун муносиб ёки фойда берувчи бўлмайди. Бас, Аллоҳ таоло ундан яхши ва фойдали нарсани дунё ёки охиратда ато қилади. Шу тарзда ҳар дуонинг уч фойдаси бор:
1. Дуо қабул бўлиши билан мурод ҳосил бўлади;
2. Ҳар дуога савоб етади;
3. Дуо қанча кўп қилинса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқа ортиб боради.
Дуо қилувчининг одобига қиблага юзланиш, қўлни кўтариш, тил билан қилиш ва энг биринчи ҳамду сано ва дуруду шариф ўқиш кирсада, агар уни ўрни бўлмаса, бас усиз ҳам дуо қилиш жоиздир. Шунинг учун Аллоҳ таоло дуони шундай осон қилдики, тақрибан ҳар вақт ва ҳар жойда юриб, айланиб ва ишлаб туриб ҳам сўраш мумкин бўлади. Агар тил билан сўраш ўрни бўлмаса (масалан, ҳожатхонада ёки бошқа жойда), бас қалбдан сўраш ҳам мумкин бўлади.
Дуода катта-катта нарсаларни сўраш зарур эмас, балки ўзининг катта, кичик ҳожатларини Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Бу шу даражадаки, ҳадисларда келишича, оёқ кийимнинг тасмаси узилса ҳам, бас Аллоҳ таолодан сўранглар (Термизий).
Шу боис бу гапни одатга айлантириш лозимки, қачон жуда кичик ҳожатга рўбарў келса, уни Аллоҳ таолодан сўрасин. Арзимаган бирор машаққат бўлса, уни кетказишни ҳам Аллоҳ таолодан сўралади. Шу тарздаки, болага қачон бир муаммо рўбарў келса ёки бирор кичик машаққат етса, у ўз онасини чақиргани каби инсонга ҳам бирор ташвиш келса, Аллоҳ таолони чақириши лозим бўлади. Айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб ва ҳар вақт кичикдан кичик нарсаларни Аллоҳ таолодан сўрашни одатга айлантирса, Аллоҳ хоҳласа жуда тез тараққий топади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat