Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғизни очиш тартиби

12:27 / 23.05.2018 | Ахрорбек | 1853
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тақвимда соат 20:23 ёзилган оғиз очиш вақтини лекин бу вақтда куёш ботмаган бўлади. Бу ердаги имомлар фитна бўлмаслиги учун шомни азони тугагандан кейин очсаларин бўлади дейишди, лекин шу азон тугагандан кейин хам 5-6 минутдан кейин қуёш киради. Шунақа вазиятда нима қилсак бўлади? Азондан кейин очсак яхшими ёки 5-6 минут ўтказиб очсак тўғри бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Тақвимлар текис жойни эътиборга олиб чиқарилади. Шунинг учун баланд кўп қавтли уйда ёки шаҳар қишлоқларнинг баландроқ жойларда яшайдиганлар қуёшнинг юмалоғи кўздан ғойиб бўлишини кутишлари керак. масалан ишхона 7-қаватда жойлашган. 1-қаватда шом вақти кирганида 7-қаватдан қуёшни кўриб турган бўламиз. Шунинг учун 5-6 дақиқа кечиктириб шом ўқилади. Сизлар ҳам шундай қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat