Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳижобга кирганимдан отам норози

13:30 / 23.05.2018 | Durdona | 1800
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда хижобга кирдим, Алҳамдулиллаҳ! Отам эса бундан норозилар. Отам ўзлари намоз ўқимайдилар, ошқозоним оғрийди деб рўза тутмайдилар, хатто хафтада бир марта жума намозига хам, йилда 2 марта ҳайит намозларига хам қатнашмайдилар. Лекин мен Аллоҳнинг фарзларини қўлдан келганича адо этишларини жуда хохлар эдим. Улар хижобга киришимдан аввал “нима қиласан рўмол ўраб, шундай юрганинг хам яхши, ундай қилма” дедилар. Лекин мен Аллоҳнинг амрини бажаришни астойдил ният қилиб қўйганим боис гапларига қулоқ солмай, ўз айтганимни қилдим. Бугун опам билан телефон орқали шу масалада отам сизга индамадиларми деб сўраганимда, улар: "Мен синглингни шунча йил рўмол ўраши, намоз ўқиб ўтириши учун ўқитдимми, жуда хафаман, кўнглимни оғритди" деган гапларни айтибдилар. Мен буларни эшитиб йиғлаб юбордим. Ахир ота рози, Худо рози дейишадику. Бу масалада мен қандай йўл тутай? Отамнинг норозилиги туфайли хижобга кирган бўлсам хам гунохкор хисобланаманми? Ҳатто нима дейишни хам билолмаябман! Мен тўғри йўлдаманми? Отам менинг янги холатимни қабул қилармикинлар, хайронман! Нима қилай ёрдам беринглар! Катта раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз заррача ҳам гуноҳкор ҳисобланмайсиз. 

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)  

Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бошқа масалаларда отангизнинг ҳақларига риоя қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat