Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хамидулла саввол

00:00 / 01.09.2010 | eski savollar | 690
ассаламу алайкум шайх хазратлаари Бир савдогар бор эди кичиклигидан бошлаб узини хазрати гавсул аъзам (р.а) ходим ва гуломлариданман деб хисоблар эди. Кунглида бу ишонч мустахкам эди. Еши киркка борганида ул жаноби акдаснинг саодатли остоналарини упиш бахтига муяссар булмок орзусида йул юриб Багдод чегарасига етди. Аммо шу жойда ул хазратнинг рихлатлари хакида хабар топди. Жуда хафа, махзун булиб бу киши билан уч юзга якин киши хамрох булиб келган эди, хаммалари муборак кабрларини зиерат килмок учун келдилар. Ногох боксалар Хазрати гавсуссакалайннинг муборак куллари маркади шарифидан зохир булди. Ул савдогар ва хамрохлари билан кул бериб сурашиб, байъат килдилар. Иродати саодат билан навозишлар килдилар. Хаммалари муриди восиллар жумласидан булдилар, яъни пирини тиригида курган муридлар каторига утдилар.Шайх хазратлари пирларнинг каромат сохиби эканликларига ишонамиз, лекин мана шу даражада яъни кулларини кабрдан чикариши ва унга байъат бериши мумкин ми? Шахсан мен бу муридларнинг пирларига хаддан зиед ихлосларидан тукиб чикарган булиши мумкин деб хисоблайман. Мана шу ва шунга ухшаш саволимизга аниклик киритиб берсангиз. Аллох сизга улкан ажрлар берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби нарсалар ҳаддан ошиш, ўша азизларнинг ўзлари эштиса ҳам хафа бўладиган гаплардир. Дийн таълимотдан бехабарлик шунга ўхшаш нарсаларга сабаб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat