Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хикмат калимаси маъноси хусусида

00:00 / 04.09.2010 | eski savollar | 3681
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху. Мухтарам Хазрат, “Аллохнинг хикмати” деган иборани кўп учратамиз. “Ҳикмат” сўзининг маъносини батафсилроқ ёритиб берсангиз. Уни қандай тушунмоқ лозим: банда учун бу яширин, чуқур ва катта маънони учратганда ундан ақлий лаззат олинадиган, маънафий-маърифий қаноат ҳосил қиладинган ёки хукмий ечим топишдан хузурланадиган нарсами, ёки Аллоҳнинг бир сифатига ишора қилувчи, унинг маъноли ва мантиқли яратувчилигига далолат қилувчи катта бир маъноли тўпламми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳнинг ҳикмати дегани, У зотнинг барча нарсаларни ўз ўрнига қилишидир.Ҳикмат. (حكمة) Маъно: у кишидаги малака бўлиб, гап ва ишнинг ҳаммасини ўз жойида, камчиликсиз адо этишни билдиради. Айни чоқда, Пайғамбарларнинг суннатларига ҳам ҳикмат дейилади. «Ҳикмат», аслида, ҳар бир нарсани ўз жойига яхшилаб қўйишдир. Шу боисдан ҳам, ҳар бир гапни тўғри сўзлаш ва ҳар бир ишни тўғри бажаришга «ҳикмат» дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat