Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим бола асраб олиш

07:23 / 09.06.2018 | Kamol | 7488

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингизга ажрини кўпайтириб берсин. Аллоҳга беадад хамдлар бўлсин, бизларга Ўзини танитиб, Ўзини йўлида ибодат қиладиган қилиб қўйди. Аёлим хам Аллоҳни танидиган, иймонли (Алҳамдулиллаҳи), 3 (бир киз ва икки ўғил) фарзандларимиз бор. Мен холис Аллоҳни розилиги учун, охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш умидида бир етим бола боқиб олиш ният қилиб юрган эдим. Аммо аёлим бу нарсага қандай муносабат билдирар экан, қалбидан бу болага мехр бера олармикан деган ўй хаёллар бор эди. Бир куни Аллоҳ кўнгилига солиб, ўзи етим бола боқиб олсак-чи деб қолди. Бу амални холис, хеч қандай бошқа ниятни аралаштирмасдан фақат Аллоҳни розилиги учун (ИншаАллоҳ) қилмоқчимиз. Шу йўлда сизларнинг маслахатларингиз керак эди. 1. Шариатимизда етим болани боқиш, катта қилиш, тарбия ва уйлантириш каби хукмлари хақида маълумот берсангизлар 2). Хозирги жамиятимизда хақиқий етим (отаси ёки ота ва онаси вафот этган), халол никохдан бўлган болани ўз қарамоғига қаердан олса бўлади? Мехрибонлик уйларида кўп холларда болаларни ўз ота оналари бўла туриб ташлаб кетишар экан. 3). Насиб этса шундай бола топилса, эртага болалар орасида хар хил саволлар туғилиб ноқулай вазиятга тушмаслиги учун, унинг фамилиясини (отасини ва онаси исминичи) ўзгартирсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/663 
2). Ҳозирги кунда эри вафот топиб, балоғатга етмаган етим боллари билан қолган аёллар жуда кўп. Етим боқиш учун уни ўз уйингизга олиб келишингиз шарт эмас. Ўз уйида онаси билан бирга турган етим болаларга қилган мурувватингиз ҳам етим боқиш ҳисобланиб ҳадисларда келган савобни олишга кифоя қилади. Чунки ҳадисда етимни кафолатга олиш айтилган. Уйига олиб келиб ёнида бўлиши шарт қилинмаган.

3). Аллоҳ таоло ҳар бир яхшилик қилган инсонни ўша яхшилиги холис Ўзи учун бўлган ёки бўлмаганини имтиҳон қилади. Етим боқиб олганлар ҳам шундай. Халқимизда бекорга “Етим қўзи асрасанг оғиз бурнинг мой бўлар, етим бола асрасанг оғиз буhнинг қон бўлар” дейилмаган. Бу гап етимни боқиб савобидан бебаҳра бўлган, Аллоҳнинг розилиги учун қилмаган кишиларнинг гапидир. Аллоҳ таоло етимга бериладиган ажр жуда улканлигидан у билан бўладиган имтиҳонни ҳам қаттиқроқ қилган. ўша имтиҳон вақтида холис қарамоғига олганлар “Мен сени холис Аллоҳнинг розлиги учун қарамоғимга олганман. Савобини ҳам ин шаа Аллоҳ олдим деб умид қиламан. Қолгани мени асло қизиқтирмайди. Сендан эваз қайтишини ҳам умид қилмайман. Бирор коримга ярашингни ҳам умид қилмайман” дейишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat