Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир инсон устидан ёмонлик тилаб дуо қилиб ташлаш

16:22 / 26.05.2018 | Gulmurod Tuxtashev | 1808
Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича, бир дўстим бор намозхон, художуй инсон. Ўз ўзидан бир кун юрагим ғаш бўлиб юрди. Шу куни дўстим телефон қилиб қолди. Мен унга ҳолатимни айтдим. Бир кун ўтиб дўстим сенинг устингдан ишлари юришмасин, ўзи бор будидан айрилиб қамалиб кетсин деб дуо қилиб ташашибди. Ишларинг яхшимас деб қолди. Қамалиб кетишинг хам мумкин экан деб айтди. Хақиқатдан хам ишхонамда ишларим яхшимасди шу кунларда. Охир оқибат ишлаётган ишимдан хам айрилиш арафасидаман. Саволим : бир киши устидан ёмонликга дуо қилиб ташаш бор нарсами? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бор нарса. Мазлумнинг дуоси Аллоҳ таолонинг ҳузурида рад қилинмайди. Кимлардир бировларнинг ҳаққини еб ялло қилиб яшаб юрган бўлса унга алданмаслик керак. Аллоҳ таоло муҳлат беради, асло жазосиз қолдирмайди. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: 

 فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ۝ 

44. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар.
Бундай муомалага «истидрож» – билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Аллоҳ огоҳлантириш мақсадида аввал бало-офатга дучор қилган эди, тазарру қилмади, куфрда давом этди. Бало-офат таъсир қилмайдиган қалб тош қотган, яхшилик умид қилиб бўлмайдиган қалбдир. Ундан энди иймон ҳам, бирор-бир яхшилик ҳам кутиб бўлмайди. Аллоҳ Ўзи ҳикоя қилаётган аввалги умматлардан шундай қаттиқ қалблиларини бир муддат тек қўйиб қўйган. Улар бошидан ўтган мусибатларни ва:
«Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик», – дейди.
Яъни улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Бу дунёнинг матоҳлари уларга селдек оқиб келган. Албатта, улар бу нарсаларга чексиз хурсанд бўлганлар. Аммо иймонсиз, тазаррусиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Аслида иймонли, тазаррули ва тақволиларга нозу неъматлар, фаровон турмуш берилиши лозим. Аллоҳ таолонинг ваъдаси шу. Аммо бу нарсалар кофир-мушрикларга берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Нозу неъматга кўмилган кофирлар ғурурга кетиб, яна ҳам кўпроқ исёнга, гуноҳкорликка ўзларини урадилар. Аммо ҳақиқий ҳикмат кейин пайдо бўлади:
«Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик».
Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Уларни бирданига Аллоҳнинг азоби тутди.
«Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat