Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ололмаган пулни закот деб ҳисоблаш

15:38 / 26.05.2018 | Привет Привет | 794
Ассалому алайкум! Савдогар одам насияга мол бериб пулини ололмаса ўша пулни закотидан чиқариб юбориши яни қарзни қарздорга закот қилиб бердим деб ҳиссоблаши дурустми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми? 

Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас. 

وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ 

“Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир” (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat