Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ифтор дуосини билмаса

18:01 / 30.05.2018 | Lochinbek | 5142
Ассалому алайкум! Агар ифтор дуосини билмаса, лекин Аллоҳдан тутган рўзасини қабул қилишини сўраб дуо қилиб рўзани очса бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Рўзани очишдан аввал рўза тутган ҳолатда имкон қадар кўпроқ дуолар қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уч кишининг дуоси рад қилинмайди. Рўзадор оғзини очгунича, адолатли подишох ва мазлумнинг” дедилар. Термизий ривояти. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рўзадор ифторлик қиладиган вақтда мустажоб бўлган бир дуо бор” деганлар. Бу дуо оғизни очиб тамоланиб олганидан кейин бўлади. Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу рўзасини очиб таомланганидан сўнг аҳли ва фарзандларини чақириб дуо қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиб, чанқоқларини қондириб бўлганларидан кейин қуйидаги дуони ўқир эдилар.
“Чанқоқлар кетди, томирлар намланди, ажр собит бўлди ин шаа Аллоҳ”. Абу Довуд ривояти. Шунингдек 

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».
Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.
Тобаронийнинг лафзида:
«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган.
Кўпчилик бу дуони оғиз очишдан олдин ўқишади. Аслида оғизни очиб, таомланиб кейин қилинади. Оғизни очишда “Бисмиллаҳ”ни айтилади, сўнг хурма билан оғиз очилади. Бўлмаса сув билан очилади. Шундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat