Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Енги калта кўйлак билан намоз ўқиса нима бўлади?

00:00 / 10.09.2010 | eski savollar | 4723

1. Енги калта кўйлак билан намоз ўқиса нима бўлади? Умуман, намозда қўлнинг қанча қисми ёпиқ бўлиши керак?

2. Баъзи китобларда «бош кийимсиз намоз ўқиш макруҳ», дейилган. Лекин далили йўқ. «Кифоя»да намознинг макруҳлари ичида бу нарса ёзилмаган. Албатта, сизнинг ёзганингизга эргашаман, лекин кўплаб кишилар бунга қарши.

3. Макруҳ амални хоҳ қасддан, хоҳ мажбуран қилса нима бўлади? Гуноҳми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

1. Эркак кишиларга бўлаверади.

2. Кифояда: «Жанда кийимда ва бошяланг намоз ўқиш… макруҳдир», деган жумлалар бор. Яхшироқ ўқимай туриб, бу каби гапларни ёзиб юбориш яхши эмас. Расулуллоҳ алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейинги барча мусулмонлар бошяланг намоз ўқимаганлар. Бундан ортиқ яна қандай далил керак?

3. Макруҳ бўлади.

Макруҳ икки хил бўлади:

Макруҳи таҳримий (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ).

Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил билан тарк қилишни жазм билан талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилла ишлатиши каби ишлар мисол бўлади.

Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб, «макруҳ» деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди.

Макруҳи танзиҳий.

Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат тайин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан таҳорат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк қилиш каби ишлар мисол бўлади.

Макруҳи танзиҳийни тарк қилган одам савоб олади. Уни қилган одам иқобга учрамаса ҳам, маломатга қолади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat