Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи оила

18:49 / 31.05.2018 | Abdulloh | 1801
Ассалому алайкум! Менга маслахат ва тўғри йўлни кўрсатинг илтимос. Бир аёл билан иккимиз бир биримизга мехримиз тушиб қаттиқ боғланиб қолдик. Мен оилалик ман у эса ажрашган отасининг уйида яшайди. У аёл мени ҳалоллаб олсангиз 2-хотин бўлиб яшашга хам розиман сабр қиламан дейди. Лекин менинг оилам ва ота-онам мутлок қарши бўлишини билган холда ичимга ютиб юравераман. Шунга қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Яширин уйлансам отам онам ва аёлимга хиёнат қилган бўламанми? Олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Уйланиш бошқа нарса яхши кўриб қолиш бошқа нарса. Нафс қонгач афсус қилсангиз уйланманг. Чунки боғлаб турувчи нарса фақат яхши кўришгина бўлмаслиги керак. Фарзанд кўриш, уларни ҳам тарбиясига машғул бўлиш, умрининг охиригача бирга бўлаолишни ўйлашингиз керак. Улар турмуш қурганидан кейин ҳаққларини ҳам таниб қолишади ва талаб қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat