Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тегирмон ишлатиш

08:13 / 01.06.2018 | Мирзапулат | 1152
Ассалому алайкум! Бир танишим даромад кўриш мақсадида ун ишлаб чиқарувчи тегирмонни ишга туширмоқчи экан. Топган даромадини халол бўлишлиги учун айрим саволларга жавоб истаб мен орқали сизлардан ёрдам сўраяпти. Танишимнинг айтишича тегирмонга солинадиган буғдойни намлаб солиш керак экан (намланмаса яроқсиз махсулот чиқар экан). Натижада 100 кг буғдойдан тайёр махсулот сифатида 83 кг ун ва 20 кг кепак чиқар экан. Яъни 3 литр сув махсулотнинг таркибига ўтиб қолар экан. Савол: ўша 3 кг ортиқча махсулотнинг фойдаси халолми ва танишимга биров 100 кг буғдой келтириб бериб тегирмондан ўтказиб беришлигини сўраса, у эса хизмат хаққи учун 10 кг ун олса жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Намланмасдан олдин тарозида тортиб кейин солади. Чиққан уннинг ҳаммаси ва кепаги олиб келган кишиники бўлади. Хизмат ҳақига 10кг ун оламиз дейиш жоиз. Бунда 10кг уни қаердан олинишини мутлоқ қилиб айтилади. Шу чиқарган унимиздан 10кг оламиз дейишгина жоиз эмас. Хоҳласин 10кг берувчи бошқа жойдан олиб келсин ёки чиқарган унингиздан 10 кг ини берсин. Гап сиз шу чиқарган унимиздан берасан деб қайдлаш ёки 10кг ун хизмат ҳақи оламиз деб мутлоқ айтишлигингизга боғлиқ. Биринчи суратда жоиз эмас иккинчи суратда жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat