Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо

08:10 / 01.06.2018 | Фаррух Усманов | 2465
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан имомга иктидо килиш масаласи бўйича саволим бор. Намозни укишни бошладим ин ша Аллох. Билишимча фарз намозларини адо этишдан олдин, ниятда "имомга иктидо килдим" деб кушимча килинади. Айнан мана шу иктидо килдим деганида, факатгина "субханака Аллохумма..." , рукуъдаги "Субхана роббиял аъзийм", саждада "Субхана роббиял аъла", аттахиёт ва аллохумма солли... айтиладими ёки фотиха ва зам сураларини хам ичида махфий укилиши керакми? Сабаби масжидда пешин намозининг 4 ракаат фарзининг 3-чи ва 4-чи ракаатларига турилганда, ичимда махфий фотиха сурасини охиригача укишга улгурмасимдан имом рукуъга Аллоху Акбар диворвоти. Укиган сурам чала ярим булиб рукуъга кетиб ковоман. Зам сурасини умуман укишга улгурмаяпман. Дустимдан сурасам, иктидо килдим деганинг етади деб, юкоридаги гапларни манга айтди, яъни фотиха ва зам сураларини укимасен хам булади деди. Шу масала буйича манга ойдинлик киритиб беринг илтимос. Иктидо деганда нима тушунилади ва иктидо нимани уз ичига олади? Иккинчи масала ифторлик вактида айтиладиган дуодаги "сумту" "аманту" "таваккалту" "афтарту" феъллар биринчи шахсга нисбатан кулланилади, яъни "рўза тутдим", "иймон келтирдим", "таваккал килдим", "ифторлик килдим" деган маъноларни англатади. Саволим шундаки, араб тили грамматикасидан тушунчага эга булмаган инсонлар жамоат жойда буладими ёки оиладами икки кишидан ортик шахслар ифторлик дуосини укиганда факатгина оила бошлиги, масалан ота ёки она шу дуоларни укишади колганлар эса шу дуони тинглаб кулларини дуога очиб туришади. Айнан шу ерда араб тили грамматикасини хисобга олган холда, укилган дуо оиладаги хамма шахсларга хам утадими ёки юкорида айтилган феъллар "сумна" "аманна" "таваккална" "афтарна" деб айтилиши жоизми? Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Фотиҳа ва зам сурада жим турилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “имомнинг қироати муқтадийнинг қироатидир” деганлар. Яъни муқтадийнинг ўрнига имомнинг қироати кифоя қилади. Бошқаларида имом билан бирга муқтадий ҳам ўқийди.
2). Яхши. Секин секин буни ҳам ўргатиб бориш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat