Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз жонига қасд қилиш тақдирми?

08:02 / 01 июнь | Muslim | 1900
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Ўз жонига қасд қилган одамга жаноза ўқилмийди дейилган. Ўз жонига қасд қилиш бу Аллоҳ шу бандага ёзган тақдирми ёки бу банданинг ўзининг танловига кирадими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ тақдирга ёзиши шундай бўлади деган маънони билдиради. Бу билан Аллоҳ ўша бандани шундай қилишга мажбур қилади дегани эмас. Бир соҳанинг мутахассиси шу иш шундай бўлади деса у ўша ишга моҳир эканлигининг аломатидир. Масалан деҳқон шу навли буғдой шунча тонна ҳосил беради дейиши бу унинг шу нарсани билишлигининг аломати. Лекин буғдойни ўшанча ҳосил беришга мажбур қилмайди. Аллоҳ таоло ҳам бандасини феъл-атворини билиши унга мажбурлади дегани эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat