Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода таржимонлик

17:02 / 02.06.2018 | Benny | 556
Ассалому алайкум! Домула мен чет ўлкада ишлайман. Лекин бизнинг юртдардан кўп танишларим мендан шу давлатдан мол чиқариб беришларини сўрашади. «Мен сизни ўзим рози қиламан» дейди ва охирида арзимаган пулни бериб қўяди. Бу инсонлар ўзлари йўл кира қилиб бу ерга келса ва таржимон олса, бутун харажатлари бундан ортиб кетади. Мени холатимда мен ўзим таржимон ўзим кеча кундуз телефонга тикилиб сотармон билан гаплашиб ва охирида хизматизга яраша хақ олмасез тўғри келмас экан. Савол: мен ўша олаётган молига устига ўзимни ҳаққимни қўйсам ва харидордан берган озгина хаққини олмасам бўлаверадими? Агар бўлмаса нима маслахат берган бўлардиз менга?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Очиқ-ойдин хизмат ҳақингизни белгилаб олинг. Ҳисобли дўст айрилмас деб бекорга айтилмаган. Устига қўйиб сотадиган бўлсангиз аввал ўзингиз сотиб олиб, кейин бошқага сотишингиз керак. Унда молга талофат етса сизни зарарингизга бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat