Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос, уйланиш хакида

00:00 / 21.09.2010 | eski savollar | 1531
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Менинг исмим Бехзод, Андижон шахриданман ешим 27 да, яхши бир давлат идорасида мухандис булиб ишлайман,уйланмаганман. Сизнинг маслахатингизга мухтож булиб бу саволимни сизга бермокчиман. Оилада 4 фазандмиз 2 та опам ва 1 синглим бор. Катта опам ва синглимни узатганмиз оилали, фарзандлари хам бор. Кичик опам мендан 3 еш катта бундан 12 йил аввал каттик рухий касал булиб колган, хозир анча яхши хамма нарсани тушунади лекин гапирмай куйган. Бир инсонни емон куриб колса умуман емон куриб колади. Ота-онамни айтганларини хам куп вакти инобатга олмайди, уйда утиради лекин бировга емонлиги йук. Уйимдагилар шу сабаб мени шу кунгача уйлантиришмаган ва мен хам узим хохламаган эдим. Чунки бизнинг уйга келин булиб келадиган инсонга жуда огир булиши аник эди. Чунки опам узи билмаган холда вакти келганида ота-онамни хам жеркиб ташлар эди. Ота-онам агар келин олсак уни куриб уксиб колармикин, келган келинни хам жеркиб берса келин хам кийналиб колармикин ахир хар бир инсон яхши ерга келин булиб тушай, яхши ерга кизимни бера дейдику хар бир киз ва ота-онаси. Шу сабаб мен хам уйланишда шошилмадим, хамма дустларим уйланиб 2-3 тадан болали булишган. Мен бир кизни севиб колдим мендан 3 еш кичик, бундан 2 йилча илгари танишганмиз.У киз Киргизистоннинг Уш вилоятидан. Оилада 2 та фарзанд ва елгиз онаси билан бирга яшашади. У кизга оилам, опам ва шароитимиз хакида куп марта айтганман. Туй килиш ниятида эдик лекин Уш вокеалари содир булиб кетди. Уш вокеаларида у кизни ота-онам бувимлардан рухсат олиб кочоклар орасидан уйимизга дадам билан бирга бориб олиб келдик, онаси ва укаси Уш шахрида колиб кетишган эди, кариндошлари эса бошка тарафга кочиб кетишган эди. Бизникида 3 хафталарча турди бу вакт оралигида якинларими шароитимизни ва опамнинг кандай ахволда эканлигини куриб билди. Туй килмокчимиз ота-онам у кизга уйланишимга рози, уларни шароити туй киладиган даражада эмас. Куп давлат идораларидан суриштирдим у кизни конуний олиб келиб руйхатга куйиш коидалари хакида. Кайси давлат идорасига борсам хаммаси УЙЛАНМАНГ, КЕЙИНЧАЛИК ЖУДА КИЙНАЛАСИЗ, БУ КЕТИШДА КИРГИЗИСТОН БИЛАН МУНСАБАТЛАР ХЕЧ КАЧОН ЯХШИЛАНМАЙДИ, КЕЙИНЧАЛИК КОНУНИЙ РУЙХАТНИ УЗАЙТИРИШДА, КЕЛАЖАКДАГИ ИШЛАРИЗДА ХАМ КУП МУАММОЛАР БУЛИШИ МУМКИН деган гаплар билан уз маслахатларини беришяпти. Лекин у киздан воз кечгим йук, Аллохга таваккал деб барига кул силтаб иш тутгим келяпти. У киз хакида хам 2 огиз гапирадиган булсам. Куп кийинчиликларни курган, отаси уларни ешлигида ташлаб кетган экан мактабни битириб замонвий курсларни битириб мобил алока компаниясида ишлаб келган, 5 вакт намоз укийди. Шайх хазратлари сизга узим хакимда озми купми гапириб бердим. Хозир мен жуда кийин шароитдаман, нима килишга хам хайрон булиб колдим. Ота-онам шу 1 ойни ичида туй килиш ниятида. Маслахат беринг уйланишимда бу ишларда кандай йул тутай, у киздан воз кечиб узимга якинрок ердан уйланайми еки шу ишни охиригача борайми? Шайх хазратлари опамни тезрок согайиб кетиши учун хам дуо килинг. Езганларими укиганиз учун сиздан минатдор булиб жавобингизни интизорлик билан кутаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ опангизга шифо берсин! Уйланиш бўйича истихора намози ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat