Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Арендага мошини олиш судхўрликмасми

10:07 / 05.06.2018 | Muxsinjon | 4006
Ассалому алайкум! Азиз устозлар бир саволим бор эди излаш хизматидан тополмадим мен Россиядан яқинда келдим энди арендага мошина олиб таксилик қилсам берадиган хар ойлик аренда пули судхўрлик бўлиб қолмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳозирги кунда ўзларини зиёли деб санаган инсонлар ҳам аренда(ижара) билан тақсит(нархини бўлиб тўлаш) битмини фарқига боришмайди. Аренда дегани ижара маъносини билдириб, ижарага олинган нарса ижарага берувчининг шахсий мулки, кейинчалик ҳам мулки бўлиб қолади. Ижарага олувчи вақтинча фойдаланиб, фойдалангани учун ҳақини бериб туради. Тақсит савдосида эса молни нақдга олса бошқа нарх насияга олса бошқа нарх қилиб(лекин келишув вақтида иккисидан бири тайин бўлиши шарт), нархини бўлиб тўлашга айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat