Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Л.И.И.М.Р.

00:00 / 22.09.2010 | eski savollar | 876
Хазрат ассалому алейкум ва рахматуллоху ва боракатух ! Куйидаги саволларим бор эди, аввалдан берган (жавобингиз) илмингиз учун рахмат : 1) Деярли барча иймон ахли булмиш ватандошларимиз тилида Оламларнинг эгаси Аллохга булган мурожаатлари якунига эътибор берсак, У (Аллох) "...кабул килсин, кечирсин, етказсин, килган булсин ва х.к " барча тилак-суровлари якунида "син" кушимчаси билан талаффуз килишади. Устоз менимча тилимизда хам узбек-адабий тил коидаларида хам ушбу кушимча буйрук охангидаги гапларда ишлатилади, шу сабабли бу кушимчани танхо Яратгувчига нисбатан мурожаатларда ишлатилиши нотугри булса, керак. Отам менга дуоингда Аллох "...кабул килгай(гин), кечиргай(гин), етказгай(гин), килган булгин ва х.к" каби талаффуз эт дедилар, Сиз азизнинг бу ЖИДДИЙ тухтамдаги фикрингизни ва маслахатингизни бошкалар учун хам билмокчи эдим. 2) Ушбу сайтда берилган унлаб хадис китобларни куриб чикдим, айтингчи ушбу китоблардаги барча хадисларни шубхасиз истеъмол килсак буладими, ишончлими ? 3) Шу тугрими ? Якин йиллар ичида Мисрда "Расулуллох с.а.в. нинг сийратларидан савол-жавоб мусобакаси" утказилганлигини эшитиб колдим, бу тухтамда Абдул Азим Зиёвуддиннинг "Сиз ... курганмисиз" номли китобларини хам укидим. Хазрат Сиз азизнинг дуне ислом кенгашининг фаоли сифатида биз каби ватандошларни хам ана шу каби халкаро нуфузли анжуманларда иштирок этишни аввалдан кенг таргиб этиш ва бу борада тегишли шароитларни амалга оширишни имконини такдим этсангиз, ишончим комилким биз хам шундай мусобакаларда етакчилар сафида булар эдик. Аллохдан илтижо этиб коламиз - энг буюк инсон Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо с.а.в.нинг барча дуоларини кабул этгин, зеро шунинг узи кифоя. Сиз каби юксак машаккат эгаларидан Аллох рози булган, ташаккур !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Банданинг Аллоҳга қилган дуоси қайси сийғада бўлса ҳам доимо ёлбориш маъносида бўлади. Шунинг учун, сизнинг бу борада қилаётган мулоҳазаларингиз ўринсиз.2. Истеъмол қилишни уламолар белгилаб қўйган.3. Араб тилини биласизми? Чунки, мазкур мусобақаларда иштирок этиш учун араб тилини билиш керак. бундай одамга бизнинг ёрдамимиз керак эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat